Чимаев Стрикленддан реванш жангини сўради
Спорт
−
11 Май 1686 1 дақиқа
Чечен миллатидан бўлган аралаш жанг санъати устаси Хамзат Чимаев UFC ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жангида Шон Стриклендга мағлуб бўлганидан сўнг, америкалик жангчини реванш жангига чақирди. Бу ҳақда у ўзининг X саҳифасида маълум қилди.
“Тайёр бўлганингда менга хабар бер, Шон”, деб ёзди Чимаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Чимаев ва Стрикленд ўртасидаги жанг кеча, 10 май куни АҚШда бўлиб ўтди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди. Ҳакамлар қарорига кўра, Стрикленд 48-47, 47-48, 48-47 ҳисоблари билан ғалаба қозонди ва UFC ўрта вазн тоифасининг янги чемпионига айланди. Чимаев эса фаолиятида илк бор чемпионлик камарини ҳимоя қила олмади.
Ҳозирга қадар Чимаев ММА’да 16 та жанг ўтказган бўлиб, Стриклендга қарши баҳс унинг фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. Бунгача у барча жангларида ғалаба қозонган эди. Стрикленд ҳисобида эса 31 та ғалаба ва 7 та мағлубият мавжуд.
Малумот учун, Чимаев 2025 йилда жанубий африкалик Дрикус дю Плессини ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан мағлуб этиб, UFC ўрта вазн чемпионлик камарини қўлга киритганди. Аввалги жангида эса Стрикленд Энтони Эрнандесни нокаутга учратган эди.
Live
Барчаси