Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 12-15  декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, фақат 14 декабрда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 12-14 декабрда 3-8° илиқ, 15 декабрда 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 12 декабрда ёмғир ёғади. 13 ва 15 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12 декабрда 2-7° илиқ, 13-15 декабрда 0-5° илиқ, кундузи 12-13 декабрда 10-15  даража илиқ бўлади, 14-15 декабрда 5-10 даража илиққача пасаяди; Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5 даража совуқ, фақат 14 декабрда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 12-14 декабрда 3-8 даража илиқ, 15 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 12 декабрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12 декабрда 4-9 даража илиқ, 13-15 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 12 декабрда 11-16 даража илиқ бўлади, 13-15 декабрда аста-секин 5-10 даража илиққача пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, фақат 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12 декабрда 4-9° илиқ, 13-15 декабрда 2-7° илиқ, кундузи 12 декабрда 14-19 даража илиқ, 13 декабрда 11-16 даража илиқ, 14-15 декабрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 12 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 13 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 12 декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-13 декабрда 8-13 даража илиқ, 14-15 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 12 ва 14 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг