Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 6-7 апрель кунлари республикада кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Эртага, 6 апрель куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-18 даража атрофида бўлади.

7 апрель, якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 20-23 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳарорат асосан 7-12 даража бўлади.

5-6 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тоғли ҳудудларда 5-6 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, 6 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда 5 апрель кечга томон ва 6 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 5 ва 7 апрель кунлари 20-23 даража, 6 апрель куни 15-17 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 7-12 даража атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made