“Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди
Жамият
−
13 Февраль 50097 1 дақиқа
Бугун, 13 февраль куни “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Бу ҳақда қизиқчи Отабек Мирзахолов ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олсин, жойларини жаннатдан қилсин. Сабр берсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, дейди у.
Маълумот учун, Дилшодбек Мусабеков 1975 йил 13 июлда туғилган. У “Қувноқлар ва зукколар” танлови орқали танилган. Шунингдек, “Бекорчилар макони”, “Али, Вали, Ғани ёҳуд Насиба”, “Яна бошланди”, “Қизалоғим”, “Учинчи муаммо”, “Лаббай раис”, “Жайдари зарба” каби фильмларда роль ижро этган. “Шуҳрат” медали эгаси ҳисобланади.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль