ДХХ амалдори вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Мансуров Бахтиёр Мўминович 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар берди.

Бахтиёр Мўминович 1957 йил 27 февралда Жиззах шаҳрида таваллуд топган. 40 йилдан ортиқ умрини Қуролли Кучларга бағишлаб, 1979 йилдан буён Мудофаа вазирлиги ҳамда Чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Полковник узоқ йиллик хизмат фаолияти давомида кўп маротаба мукофотланган. Хусусан, 2024 йилда Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида оламдан ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони Бахтиёр Мўминович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг