Доллар курси 12 минг сўмдан ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,11 сўмга кўтарилди ва 12 001,94 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 5,99 сўмга баландлади ва 13 973,86 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,64 сўмга тушди ва 166,67 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 0,35 сўмга баландлаган ва 1768,87 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 600 сўмга ошди ва 1 млн 853 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 21 минг 448 сўмга ошди ва 928 млн 205 минг 344 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг