Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
07 Апрель 9934 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,74 сўмга ошди ва 12 208,08 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 52,46 сўмга кўтарилди ва 14 116,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,71 сўмга ошди ва 155 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 11,28 сўмга кўтарилди ва 1780,28 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 3 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 869 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 7 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 413 минг 808 сўмга тушган ва 832 млн 536 минг 768 сўм этиб белгиланган.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель