Доллар курси тушди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,49 сўмга тушди ва 12 126,10 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 67,15 сўмга пасайди ва 14 171,77 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,23 сўмга ошди ва 159,11 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 5,33 сўмга тушди ва 1775,13 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 10 минг 500 сўмга тушди ва 1 млн 918 минг 100 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 13 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 125 минг 176 сўмга пасайди ва 858 млн 314 минг 658 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта доллар курси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг