Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
17 Июнь 2762 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 39,93 сўмга ошди ва 12 052,05 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 49,94 сўмга кўтарилиб, 13 985,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,82 сўмга тушди ва 165,30 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 5,59 сўмга кўтарилиб, 1 783,45 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушди ва 1 млн 848 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 17 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 18 млн 528 минг 16 сўмга тушди ва 780 млн 89 минг 804 сўм этиб белгиланган.
Live
БарчасиАҚШ ва Эрон меморандум имзолади
18 Июнь