Доллар курси янгиланди
Жамият
−
31 Март 9770 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,5 сўмга тушди ва 12 194,21 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 51,89 сўмга тушди ва 13 984,32 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,39 сўмга пасайди ва 149,97 сўмни ташкил этди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 12 минг 400 сўмга ошди ва 1 млн 829 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 31 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 14 млн 931 минг 408 сўмга тушган ва 808 млн 498 минг 782 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси