Эбола назоратдан чиқмоқда: беморлар изолятордан қочиб кетди

Олам

image

Конго Демократик Республикаси шарқида Эбола вируси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Маҳаллий аҳоли Эбола қурбонини дафн этаётган тиббий бригадага ҳужум қилиб, тобутни ташлаб кетишга мажбур қилган ва марҳумнинг жасадига тегинган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса Катана шаҳрида содир бўлган. Шифокорлар бундай ҳолат касалликнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Шунингдек, Эбола ўчоғи кузатилаётган Итури вилоятида хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли 11 нафар бемор тиббиёт муассасаларидаги изолятордан қочиб кетган.

Мамлакатда ҳозиргача Эбола билан касалланишнинг 363 та тасдиқланган ҳолати қайд этилган, 62 киши эса вафот этган. Бундан ташқари, уч вилоятда 4,2 мингдан ортиқ мулоқотда бўлган шахс кузатув остига олинган.

Жорий йилнинг 17 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола тарқалишини соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб эълон қилган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозир тарқалаётган Бундибугьо штаммига қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас. Шу сабабли беморларни изоляция қилиш, организмдаги суюқлик йўқотилишини қоплаш ва симптоматик даволаш касалликка қарши асосий чора бўлиб қолмоқда.

Ҳудудда фаолият юритаётган шифокорлар ва гуманитар ташкилотлар вакиллари тиббий ниқоблар каби энг зарур воситалар ҳам етишмаётгани, малакали тиббиёт ходимлари сони эса камлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эпидемияларга тайёргарлик кўриш коалицияси Эбола вирусининг Бундибугё штаммига қарши вакцина ишлаб чиқиш учун бир нечта тадқиқот гуруҳлари, жумладан, Moderna’га қарийб 60 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго Эбола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг