Энди Қозоғистонда келин олиб қочганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Олам

image

Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идораси жиноий қонунчиликка келин ўғирлашнинг олдини олишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Омбудсман идораси томонидан тарқатилган баёнотда айтилади.

“Комиссия аъзоларига Жиноят кодексига алоҳида 125-1- моддаси – “Никоҳлаш мақсадида одам ўғирлаш”ни киритиш таклифи аллақачон юборилган. Бу бизнинг фикримизча, профилактик таъсирга эга бўлиб, аёлларга қарши жиноятчилик даражасини пасайтириш имконини беради", дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексидаги 125-моддани, яъни, жабрланувчи ихтиёрий қўйиб юборилган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи қисмини олиб ташлаш таклиф этилган.

Бунга Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси келтирилиб, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг жиноий қонунчилигида аёлларни мажбуран никоҳга олиш мақсадида ўғирлаш тўғрисида алоҳида модда борлигини кўрсатилган.

“Бош прокуратура Омбудсман таклифини қўллаб-қувватлади ва ўзгартишлар қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнида биргаликда киритилади”, дейилади хабарда. 

Ҳисоботда қайд этилишича, Қозоғистонда, айниқса, жанубий вилоятларда қизларни турмушга бериш мақсадида ўғирлаш амалиёти ҳамон кенг тарқалган. Баъзи ҳолларда бундай ҳаракатлар жинсий дахлсизлик, камситиш, ноқонуний қамоққа олиш ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келади.

“Вазиятни аёлларга мажбурлашнинг бундай тури қўллангани ҳақида хабар беришга имкон бермайдиган мавжуд стереотиплар туфайли бу ҳолатларнинг асосан яширин бўлганлиги янада оғирлаштирмоқда. Аксарият ҳолларда ёшлар жиноий жавобгарлик ҳақида ҳам билишмайди. Бу оғир жиноят эканлигини, инсон ҳуқуқларининг шахсий дахлсизлиги ва эркинлигини қўпол равишда бузиш эканини кам одам тушунади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон келин жиноий жавобгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made