Энди ўзбекистонликлар Таиландга визасиз боролмайди
Жамият
−
25 Май 2583 1 дақиқа
Таиланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳамда чегарада виза бериш (Visa on Arrival) тизимига ўзгартириш киритиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йилнинг 15 июлидан бошлаб 93 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга кириш учун жорий этилган 60 кунлик визасиз тартиб бекор қилинади.
Ушбу қарор маҳаллий “Royal Gazette”да эълон қилингач, орадан 15 кун ўтиб амал қила бошлайди. Эълон кейинги ҳафта берилиши кутилмоқда.
Янги тартибларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ҳам Таиландга визасиз кира олмайди. Виза олиш учун thaievisa.go.th сайти орқали онлайн мурожаат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни Таиланд ҳукумати хорижликлар билан боғлиқ жиноятлар сони ортаётгани сабаб 90 дан ортиқ давлат фуқаролари учун амал қилган визасиз муддатни қисқартирганди.
Янги тартибларга кўра, аввал 93 давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Европанинг Шенген ҳудуди давлатлари ҳамда Австралия фуқаролари учун амал қилган 60 кунлик визасиз режим бекор қилинади. Бу рўйхат орасида Ўзбекистон ҳам бор. Эндиликда сайёҳлар Таиландда визасиз фақат 30 кунгача қолиши мумкин.
Live
Барчаси