Эпштейннинг вориси жабрланувчиларга товон пули тўлашга рози бўлди
Олам
−
20 Февраль 7074 1 дақиқа
Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейннинг ҳуқуқий вориси ва унинг икки ҳамкори қарийб 40 нафар жабрланувчига 35 миллион долларгача компенсация тўлашга келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни “Bloomberg” хабар берди.
Маълумотларга кўра, келишув режаси қолган барча даъволарни ҳал этишни кўзда тутади. У Нью-Йорк суди томонидан тасдиқланиши кутилмоқда. Бир муддат олдин Эпштейн иши доирасида 136 нафар даъвогарга жами 121 миллион доллар товон пули тўланган. Янги келишув ана шу тўловлардан кейин амалга оширилади.
2026 йил январ ойида АҚШ Бош прокурори ўринбосари Тодд Бланш Эпштеий иши бўйича материалларни ошкор қилиш жараёни якунланганини маълум қилганди. Эълон қилинган ҳужжатлар ҳажми 3,5 миллион саҳифадан ошган.
Маълумот учун, Жеффри Эпштейн 2019 йилда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган. У ўша йилнинг июль ойида қамоқхонада вафот этган. Тергов органлари молиячининг ўлимини ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия полицияси қирол Чарлз III нинг укаси шаҳзода Эндрюни Жеффри Эпштейн билан алоқалари сабаб ҳибсга олганди.
Live
Барчаси