Эрон АҚШ билан музокараларга рози бўлди – ОАВ
Олам
−
21 Апрель 3633 1 дақиқа
Эрон музокаралар гуруҳи эртага, 22 апрель куни тинчлик музокараларида иштирок этиш учун Исломободга йўл олади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон музокаралар гуруҳи Америка делегацияси билан янги раунд учрашувларини ўтказиш учун Покистонга боришини маълум қилган. Манбаларнинг сўзларига кўра, Теҳрон АҚШнинг Ҳормуз бўғозини блокада қилгани сабабли музокараларда қатнашишдан бош тортганига қарамай, ушбу ташриф амалга оширилади.
Бунгача CNN нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди эртага, 22 апрель куни бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп, агар делегациялар бўлажак музокараларда сезиларли натижага эришса, Эрон раҳбарияти билан шахсан учрашишга тайёрлигини маълум қилган. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, агар Эрон янги музокараларга рози бўлмаса, “илгари ҳеч қачон кўрмаган” муаммоларга дуч келади. Шунингдек, Трампнинг сўзларига кўра, Америка делегацияси аллақачон Исломободга йўл олган. Делегация таркибидан вице-президент Жей Ди Вэнс, махсус вакил Стив Виткофф ва маслаҳатчи Жаред Кушнер жой олган.
Live
Барчаси