Эрон минтақадаги беқарорлик учун яна бир қадам ташлади – G7 

Олам

image

АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канада ва Японияни ўз ичига олган G7 давлатлари Эроннинг Исроилга ҳужумини энг кескин тарзда қоралади. Бу ҳақда кеча, 14 апрель куни ҳужумни муҳокама қилиш учун ўтказилган G7 етакчилари видеоконференциясининг якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда сўз боради.

G7нинг амалдаги раиси Италиянинг чақириғига биноан аъзо давлатлар раҳбарлари Эроннинг Исроилга ҳужумини муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказди.

“G7 етакчилари Эроннинг Исроилга тўғридан-тўғри ва мисли кўрилмаган ҳужумини кескин қоралайди. Эрон ўз ҳаракатлари билан минтақани беқарорлаштириш йўлида яна бир қадам ташлади, бу эса назорат қилиб бўлмайдиган минтақавий кескинликларга олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш керак. Вазиятни барқарорлаштириш ва кескинлашувнинг олдини олиш бўйича ишларни давом эттирамиз. Шу руҳда биз Эрон ва унинг тарафдорларидан ҳужумларини тўхтатишни ва янада беқарорлаштирувчи ташаббусларга жавобан қўшимча чоралар кўришга тайёр туришини талаб қиламиз”, дейилади баёнотда.

G7 баёнотида Ғазодаги вазият ҳам кўриб чиқилди. G7 етакчилари зудлик билан ва барқарор ўт очишни тўхтатиш ҳамда ҲАМАС гаровга олганларни озод қилиш, шунингдек, муҳтож бўлган фаластинликларга кўпроқ гуманитар ёрдам кўрсатиш, Ғазодаги инқирозни бартараф этиш учун ишлашни давом эттиришига ишонтирди.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN телеканали Исроиллик расмийга таяниб, Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида экани, ҳозирда жавоб кўлами аниқланаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made