Эрон Олий раҳбарни танлаш бўйича бир қарорга келди
Олам
−
08 Март 28196 1 дақиқа
Эронда мамлакат Олий раҳбарини сайлаш бўйича якдилликка эришилди. Бу ҳақда бугун, 8 март куни Экспертлар кенгаши аъзоси Муҳаммад-Меҳди Мирбоқирий телевидение орқали қилган чиқишида маълум қилди.
“Экспертлар кенгашининг муҳтарам аъзолари шу кунларда Олий раҳбар номзодини белгилаш учун бор куч-ғайратларини сарфладилар ва бу ишда муваффақиятсизликка учрамадилар. Кўпчиликнинг фикрини ифода этувчи қатъий ва якдил тўхтамга келинди”, дейди у.
Шунга қарамай, Мирбоқирий ҳали ҳал қилиниши керак бўлган айрим тўсиқлар мавжудлигини қайд этган.
Бундан олдин Экспертлар кенгаши аъзоси Аҳмад Хатамий Эронда мамлакат Олий раҳбари бўлиши мумкин бўлган номзодлар аниқлаб олингани ва Али Хаманаийнинг ворисини якуний сайлашга яқин эканликларини билдирган.
Аввалроқ эса АҚШ Президенти Дональд Трамп келажакда Эрон раҳбариятига сезиларли таъсир ўтказиш ниятида эканини айтиб, келишувларни бекор қилиш билан таҳдид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 март куни Эрон давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаманаий ўлдирилганини расман тасдиқлаганди. Бунинг ортидан мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди. Шунингдек, Хаманаийнинг ўғли, куёви, келини ва набираси ҳам АҚШ ва Исроил зарбалари қурбони бўлди.
Live
Барчаси