Эрон ва Россия Уммон кўрфазида ҳарбий машғулот ўтказди
Олам
−
20 Февраль 1975 1 дақиқа
Кеча, 19 февраль куни Эрон Уммон кўрфази ҳамда Ҳинд океанининг шимолий қисмида Россия билан қўшма денгиз ҳарбий машғулотини ўтказди. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари операцион мувофиқлаштиришни кучайтириш ва ҳарбий тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорликдаги машғулотларни амалга оширган. Эрон денгиз флоти контр-адмирали Ҳасан Маҳсудлу ушбу машқлар барқарор денгиз ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилганини таъкидлаган.
Шунингдек, қўшма машғулотлар бошланишидан аввал Эрон алоҳида ҳарбий машғулотлар ўтказгани маълум қилинган. Хабарларга кўра, ушбу машғулотлар давомида Ҳормуз бўғози йўналишида бешта ракета учирилган.
Ушбу ҳарбий машғулотлар АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон бўйича баёнотлари фонида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Теҳронга келишувга эришиш учун 15 кун муддат берилишини маълум қилганди.
Live
Барчаси