Фарғонада мансабдор 50 минг доллар пора олаётганда ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш учун ажратилган ернинг бир қисмини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар юерди. 

Қайд этилишича, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган. 

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмининг тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 1000 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Фарғона Қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг