Фарғонадаги ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
08:26 3796 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 3 та автомобиль ёниб кетди ва оқибатда 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 июнь куни соат 22:16 да вилоят ФВБга “112” тизими орқали Ёзёвон тумани “Сой бўйи” МФЙ ҳудудида автомобил ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Сой бўйи” МФЙда жойлашган нотурар қаровсиз бинодан 60 кв.м майдон ва 3 та автомобил (Labo, Hyundai, Mercedes-benz русумли) ёниб зарарланган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиққан.
Бирламчи маълумотга кўра, мазкур ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 3 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси