FIFA Жаҳон чемпионати учун футболчиларнинг 3D рақамли тасвирларини яратади
Спорт
−
08 Январь 2744 1 дақиқа
FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ярим автоматлаштирилган офсайд аниқлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида ҳар бир иштирокчи футболчининг 3D рақамли тасвирларини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Манбага кўра, бу жараён 1248 ўйинчини рақамли сканерлашни ўз ичига олади. Ҳар бир ўйинчи сканерлаш процедурасидан ўтади, жараён атиги бир сония давом этади ва турнир олдидан фотосессия пайтида фақат бир марта амалга оширилади. FIFA'нинг таъкидлашича, бу сканерлаш тана қисмларини ўлчаш бўйича юқори аниқликдаги маълумотларни беради ва натижада офсайд бўйича қарорлар аниқроқ бўлади.
Янги технология турнир ташкилотчиларига тез ёки мураккаб ҳаракатлар пайтида футболчиларни ишончли тарзда кузатиб бориш имконини беради ва якуний қарорларни янада аниқроқ қабул қилишга ёрдам беради.
Маълумот учун, ушбу технология ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Қитъалараро кубок учрашувларида синовдан ўтказилган.