Франция клуби ўз мухлисларига қарши суд жараёнини бошлади

Спорт

image

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Франциянинг “Лилль” клуби Европа лигаси доирасидаги “Црвена Звезда” (Белград) ва “Страсбург” қарши  ўйинларида трибуналарида содир бўлган ирқчилик ва нафратга асосланган хатти-ҳаракатлар сабабли ўз мухлисларига қарши суд ишларини олиб боришини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лилль” Белград ва Страсбургга сафар чоғида баъзи мухлислар томонидан амалга оширилган нафратли мулоҳазалар ва ирқчи ҳақоратларни қатъиян қоралайди. Бундай хатти-ҳаракатлар қабул қилиниши мумкин эмас ва улар клуб доимий равишда тарғиб қиладиган қадриятларга мутлақо зид”, дейилади клуб баёнотида.

Баёнот ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирлардан сўнг янгради. Унда кўрсатилишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Страсбург”га қарши Лига 1 ўйини давомида “Лилль” мухлислари ирқчиликка асосланган сўзларни бақиргани акс этган. Шунингдек, 6 ноябрь куни бўлиб ўтган “Црвена Звезда”га қарши ўйинда  ҳам ушбу ҳолат учрагани қайд этилган.

 “Мухлисларга қарши аниқ чора-тадбирлар кўрилди. Ҳозирда полиция органларига бир нечта шикоятлар билан мурожаат қилиш мақсадида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш жараёни давом этмоқда. Клуб уларга қарши қонуний чоралар кўриш ва тегишли жазо чораларини татбиқ этишни режалаштирмоқда”, дея қўшимча қилади клуб.

Маълумот учун, “Лилль” айни дамда Лига 1 да 20 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

суд мухлислар “Лилль” “Црвена Звезда”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг