Франция ЖЧ олдидан Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди
Спорт
−
05 Июнь 1350 1 дақиқа
Кеча, 4 июнь куни Жаҳон чемпионати олдидан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Франция миллий терма жамоаси Кот-д’Ивуар терма жамоасига мағлуб бўлди.
Нант шаҳрида бўлиб ўтган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Майдон эгалари сафида Райан Шерки 45-дақиқада гол урди. Кот-д’Ивуар терма жамоаси таркибида Франция футболчиси Дезире Дуэнинг акаси Гела Дуэ 53-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Амад Диалло 84-дақиқада ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, Жаҳон чемпионатида асосий фаворит сифатида кўрилган Франция терма жамоаси ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатидан олдин Франция терма жамоаси яна бир ўтроқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 8 июнь куни Шимолий Ирландияга қарши бўлиб ўтади.
Французлар Жаҳон чемпионатида “И” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси эса мундиалда “Э” гуруҳида Германия, Кюрасао ва Эквадор терма жамоалари билан куч синашади.