Футзал: Ўзбекистон Осиё кубогида Эрон билан ўйнайди

Спорт

image

Футзал бўйича Осиё кубоги баҳсларининг чорак финал ўйинлари якунланди. 1/4 финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет бешинчи марта қитъа биринчилигининг ярим финалига йўл олди.

Ярим финалда Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё кубогида энг кўп ғолиб бўлган жамоа Эрон билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин 26 апрель куни ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, мусобақа ярим финалига Марказий Осиёнинг 2 та жамоаси етиб келди.

Ўзбекистон-Эрон жуфтлиги ғолиби финалда Таиланд-Тожикистон қарама-қаршилиги билан тўқнаш келади. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинлари эса 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эрон футзалчилари умумий 6 марта тўқнаш келган ва барчасида форсларнинг қўли баланд келган. Охирги марта жамоалар расмий доирада 2021 йил сентябрь ойида Жаҳон чемпионатида тўқнаш келганди ва баҳсда эронликлар 9:8 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made