G20 лидерлари Хавфсизлик кенгашини кенгайтириш ва ЖСТ ислоҳотини талаб қилди
Олам
−
23 Ноябрь 2025 2077 2 дақиқа
Йоханнесбург бўлиб ўтган Катта йигирматлик – G20 саммитида давлатлар етакчилари БМТни ислоҳ қилишни, жумладан, Хавфсизлик Кенгашини кенгайтиришни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда қўшма декларацияда сўз борган.
“Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишга содиқмиз. Биз Хавфсизлик Кенгашини Африка, Осиё-Тинч океани, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи каби етарлича вакилликка эга бўлмаган минтақалар ва мамлакатлар гуруҳлари вакилларини ўз ичига олган ҳолда кенгайтиришга чақирамиз”, дейилади баёнотда.
Саммит иштирокчилари БМТ ислоҳоти мамлакатларга ўзларининг умумий мақсадларига эришиш имконини бериши кераклигини таъкидлаган ва G20 нинг глобал бошқарув ислоҳоти бўйича ҳаракатга чақируви руҳида барча БМТ аъзолари билан ишлаш ниятларини эълон қилган. Бу бошқа нарсалар қатори Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) ислоҳ қилишни ҳам ўз ичига олади.
Йигирмалик гуруҳи Жаҳон савдо ташкилотини ҳам кенг қамровли ислоҳ қилиш зарур деб ҳисоблайди.
“Биз ЖСТнинг мазмунли ва кенг қамровли ислоҳоти унинг функцияларини яхшилаш учун зарурлигини тан оламиз, токи [ташкилот] барча аъзоларининг манфаатларига яхшироқ хизмат қилсин”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, G20 етакчилари ЖСТнинг ўзи мамлакатлар ўртасидаги савдо муаммоларини ҳал қилиш воситаси сифатида муҳимлигини таъкидлаганлар.
“Биз савдонинг фойдаси жамиятнинг барча қатламларига етиб боришини ва барча одамлар савдодан фойда олиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш учун ишлаймиз”, дейилади қўшма декларацияда.
G20 саммити 22-23 ноябрь кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтмоқда. Бу сафар Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса ташаббуси билан йиғилиш жараёнига ўзгартиришлар киритилди: қўшма декларация саммит якунида эмас, балки G20 етакчилари учрашуви бошида қабул қилинди
Live
Барчаси