“Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак.” Алла Пугачёва Москвадаги теракт ҳақида
Маданият-санъат
−
28 Март
10656Бугун, 28 март куни рус примадоннаси, қўшиқчи Алла Пугачёва Москва яқинидаги "Крокус" концерт залида содир этилган теракт ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Пугачёва киноя аралаш: “Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак, омин”, деб ёзган.
Маълумот учун, бир кун аввал Пугачёва асли тожикистонлик хонанда Манижанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қолдирган изоҳи туфайли танқид қилинган эди. У Манижанинг "Крокус"даги теракт муносабати билан ёзилган видеомурожаати остида "Кечир", деб ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, Манижа Москвадаги терактдан сўз очиб, калтак марказий осиёликлар бошида синаётганлигидан хавотир билдирганди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023