Ғазода ташқи бошқарув ички қўллаб-қувватлашга таяниши лозим – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
19 Февраль 543 2 дақиқа
Ғазонинг ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг сўзсиз ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозим. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи саммитидаги нутқида сўз очди.
“Авваламбор, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Жаноби Олийларига “Тинчлик кенгаши”нинг инаугурация мажлисини чақиргани учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман. Ҳеч шубҳасиз, бугунги саммит бу Президент Трампнинг сиёсий иродаси ва прагматизми натижасидир”, дейди Ўзбекистон етакчиси.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”ни тузиш бўйича тинчликсевар ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва унинг муваффақиятли амалга оширилиши борасида ўзининг амалий иштирокини қатъий баён этишини билдирган.
“Ишончим комил, кенгаш иши Ғазо минтақасини иқтисодий ва ижтимоий қайта тиклаш учун қулай шароит яратишга имкон беради. Шу билан бирга, Ғазонинг ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг сўзсиз ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозим”, дейди Ўзбекистон Президенти.
Шавкат Мирзиёевнинг билдиришича, барча томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари Ғазони тез фурсатда қайта тиклаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга, можародан кейинги жараёнларни барқарорлаштиришга хизмат қилади.
“Таъкидлаб айтаманки, Ўзбекистон ушбу ҳудудда тураржойлар, болалар боғчалари, мактаб ва шифохоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёр.
Ушбу саммит Дональд Трамп номидаги Тинчлик институтида ўтказилаётганида рамзий маъно мужассам. Бизнинг учрашувимиз халқаро бирдамлик, тинчликсеварлик ва Яқин Шарқдаги вазиятни яхшилашга бўлган умумий интилишимизнинг ёрқин ифодасидир.
Биз Янги Ғазони – иқтисодиёти фаровон, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларига эга бўлган минтақани барпо этиш учун ушбу тарихий имкониятдан фойдаланишимиз зарур”, дейди Ўзбекистон етакчиси.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль