ГБУ билан жиҳозланган барча Chery моделлари кафолати сақланиб қолади

Бизнес

photo_2024-04-11_09-53-08

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи автомобиль соҳибларини автомобилга газ баллон ускуналари (ГБУ) ўрнатилганидан кейинги техник хизмат кўрсатилиш кафолатига оид муҳим воқеа ҳақида хабардор қилмоқда.
Кўплаб автотранспорт воситалари соҳиблари ёқилғи сарфини камайтириш ва автомобилнинг тежамкорлигини орттириш мақсадида ГБУни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ қарор қабул қилишдан олдин, ушбу ускуналарни ўрнатиш кафолат шартларига қандай таъсир кўрсатишини тушуниш муҳимдир. Барчага маълумки, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ГБУ мавжуд бўлганда мижозларга кафолатли хизмат кўрсатишдан бош тортади.

15 апрелдан бошлаб ГБУнинг ўрнатилганлиги Chery автомобиллари учун кафолатли хизмат кўрсатилиши инкор этилишига асос бўлмайди (фақат конструксиянинг ўзгартирилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бўғинлар, компонентлар, деталлар кафолат шартларидан чиқариб ташланади). Бошқача қилиб айтганда, автомобилнинг ўзгаришсиз қолган барча қолган қисмларига кафолат амал қилади.

Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар билан cheryauto.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Chery ГБУ билан жиҳозланган автомобиллар учун кафолат шартларини сақлаб қолган биринчи чет давлат бренди бўлди.

Chery Uzbekistan расмий тармоғи нафақат юқори сифатли хизмат кўрсатиш тақдим этибгина қолмай, балки ишлаб чиқарувчи томонидан қўллаб-қувватлов амалга оширилишига ҳам кафолат беришига мижозларнинг эътиборини қаратмоқдамиз. Расмий бўлмаган ва текширилмаган сервис марказларига мурожаат қилиш исталмаган оқибатларга, шу жумладан, кафолат ҳуқуқларининг йўқотилишига ҳамда сифатсиз эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун: Roodell Service – CHERY брендининг Ўзбекистондаги расмий дилерлик сервис маркази бўлиб, кафолатли ва кафолатдан кейинги хизматларни кўрсатади.

Chery Uzbekistanning rasmiy sahifalari:

Алоқа учун: +998 71 276 55 55
Website: cheryauto.uz
Instagram: cheryuzbekistan 
Telegram: cheryuzbekistan
Telegram-bot: cheryuzbekistanbot
Facebook: CheryUzbekistan
YouTube: cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made