Ислом цивилизация маркази видеороликларига Анжелина Жолини таклиф қилмоқчи
Жамият
−
17 Октябрь 13017 2 дақиқа
Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида олиниши кутилаётган роликларга Ибн Сино ролини ижро этган “Оскар” совриндори Бен Кингслини Лойиҳа ҳикоячиси сифатида таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентдаги янги Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда марказ фаолиятини ривожлантириш, экспозицияларни бойитиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, “Euronews” ва CNN телеканалларида 100 та буюк ўзбек алломаси ҳақида видео намойиш этилиши режалаштирилган. Марказнинг қайд этишича, ушбу медиа-лойиҳалар дунёга Ўзбекистондаги тарихий шахслар, кашфиётлар, замонавий илм-фан асосчилари ҳақида маълумот олиш имконини беради.
Марказ ушбу видео лойиҳаларга бошқа халқаро юлдузларни, жумладан, Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Анжелина Жоли ва Бурак Озчивитни ҳикоячи сифатида жалб қилишни режалаштирмоқда.
“Оскар” совриндори Бен Кингсли Ўзбекистондаги илмий-маърифий видеолойиҳада ҳикоячи сифатида қатнашиш учун таклиф қилинди. Хабарда қайд этилишича, “у ўз ижодий фаолиятида “Ганди”, “Шиндлер рўйхати”, “Табиб. Ибн Синонинг шогирди”, “Форс шаҳзодаси” каби фильмлардаги роллари билан жаҳон киносанъатида катта обрў қозонган. Айниқса, “Табиб”даги Ибн Сино образи унинг номи билан узвий боғланиб қолган.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда 150 дан ортиқ қисқа метражли фильм ва видеороликлар тайёрланиб, марказ кўргазмаларида намойиш этилади.
Live
Барчаси