Исроил Эроннинг “қулоғидан чўзиб қўйиш”дан олдин нафас ростлаши керак – АҚШ

Олам

image

АҚШ Тель-Авивни Эроннинг ҳужумларига жавоб қайтаришдан олдин бироз тин олишга чақирди. Бу ҳақда "Politico" газетаси америкалик расмийларга таяниб, хабар берди.

“Биз уларга жавоб беришдан олдин пауза қилишни маслаҳат берамиз”, деб ёзади нашр исми сир тутилган юқори мартабали амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтириб. 

Унинг сўзларига кўра, агар Исроил Эронга зарба беришга қарор қилса, жавоб "пропорционал" бўлиши ва мамлакатда "чарчоқ" аломатлари сезилиши мумкин. Шу боис ҳам Америка томони Исроилни кенг кўламли қуролли ҳужумдан кўра, Эронга вазминлик билан жавоб қайтаришни тавсия этади.

"Шундоқ ҳам АҚШ ҳарбийлари яҳудий давлатини Эрон учираётган ракета ва учувчисиз самолётлардан ҳимоя қилишга ёрдам берди. Мақсад – кўрилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш ҳамда вазият кескинлашиб, тўғридан тўғри уруш чиқмаслигига қаратилган", дейди нашрга яна бир АҚШ расмийси.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN телеканали исроиллик расмийга таяниб, Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида экани, ҳозирда жавоб кўлами аниқланаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made