Исроилга ҳужум ортидан Эрон элчиси Франция ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Эроннинг Париждаги элчиси Муҳаммад Амин-Нежад мамлакати Исроилга ҳаво ҳужуми уюштиргани ортидан Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Франция ТИВ маълум қилди.

Вазирликка чақирилган элчи Амин-Нежадга Франциянинг Эроннинг 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга уюштирган ҳаво ҳужумини қоралагани маълум қилинди.

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, Эроннинг “масъулиятсиз” ҳужуми “ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайдиган ёнғин хавфини келтириб чиқарди”. Эрон “Франция ҳамкори Исроил хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликка таҳдид солувчи жиддий ва мисли кўрилмаган ҳаракатлари”ни тўхтатишга чақирилди.

Нидерландия, Германия ва Бельгия ҳам Эроннинг ўз мамлакатларидаги элчиларини вазирликка чақирди.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель  куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга уюштирилган оммавий ҳужум ортидан Буюк Британия, Германия ва Франция элчиларини чақиртирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made