Исроилга ҳужум ортидан Ғарб элчилари Эрон ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга уюштирилган оммавий ҳужум ортидан Буюк Британия, Германия ва Франция элчиларини чақиртирди. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун эрталаб Теҳрондаги Ташқи ишлар вазирлигида Ғарбий Европа департаменти раҳбари сионистик режимнинг фуқароларимиз ва манфаатларимизга қарши бир қатор ҳаракатларига, энг охиргиси мамлакатимизнинг Дамашқдаги элчихонасига қўрқоқларча ҳужум уюштирилганига Эрон Ислом Республикасининг муносабати билан боғлиқ Буюк Британия, Франция ва Германия расмийларининг  масъулиятсиз позицияси туфайли Буюк Британия, Франция ва Германия элчиларини алоҳида чақиртирди”, дейилади вазирликнинг Х’даги саҳифасида.

Эронлик дипломатнинг Европа расмийларига айтишича, Теҳрон “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасида мустаҳкамланган қонуний мудофаа бўйича ажралмас ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ва сионистик режимнинг бир қатор жиноятларига жавобан” ҳаракат қилган. 
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Эрон “барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, ҳар доим кескинлик кучайишининг олдини олишга интилганини ўзининг конструктив ва самарали ҳаракатлари билан намойиш этган”.

Эслатиб ўтамиз, Эрон бугун, 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга юздан ортиқ учувчисиз дрон ва ўнлаб ракеталарни учирган эди. Бироқ улардан 99 фоизи тутиб олингани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Эрон Буюк Британия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made