“Қамчиқ” довонида 16 ёшли қиз зиплайндан тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 11 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Қамчиқ” довонидаги дам олиш масканида бир қиз зиплайндан тушиб кетгани ва зудлик билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жабрланувчининг яқинлари билан боғланди.

Маълум бўлишича, воқеа бугун, 11 декабрь куни “Qor city” дам олиш масканида соат 11:00 дан ўтганда содир бўлган. Қиз бир неча дақиқа арқонда осилиб турган, бироқ ҳеч ким ёрдамга бормаган. Жабрланувчи ҳозирда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида даволанмоқда.

QALAMPIR.UZ манбасига кўра, қизга “кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, бел соҳа ёпиқ шикасти, ўнг оёқ ёпиқ синиши ташхиси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан бирида техник кўрикдан ўтмаган носоз аттракционда учиш оқибатида бир нафар фуқаро жароҳатланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони зиплайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг