Қарши ва Бухорода “бозорком”лар қўлга олинди (видео)

Олам

image

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда деҳқон бозорларининг мансабдор шахслари аукцион орқали сотилиши керак бўлган савдо нуқталарини шахсий моддий манфаатдорлик эвазига, фуқароларга ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланиб келаётганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи деҳқон бозори раиси ва назоратчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида янги қурилган, 110 метр квадрат майдондаги савдо дўконини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 80 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бошқа ҳолатда эса Бухоро шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи сотиладиган бозор раҳбари ва иш юритувчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида енгил конструкцияли савдо дўкони қуриб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 120 метр квадрат ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 11 минг АҚШ доллари олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг икки нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Қарши бозорком

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made