Қаршида қиморда ютиб беришини айтиб, суҳбатдошини чув туширган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши туманида онлайн қиморда ютиб беришини айтиб, суҳбатдошини чув туширган 24 ёшли аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 24 ёшли Ш.Б. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 3 млн сўм пули номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 24 ёшли Х.Г. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Г. жабрланувчи Ш.Б. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, онлайн қиморни яхши тушуниши ва анчадан буён шуғулланишини айтган. Пулларини оз фурсатда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 3 млн сўм ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Х.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қарши қимор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made