Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади – Президент

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда у бугун, 7 февраль куни хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди. 

“Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”, деди Президент. 

Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Мисол учун, Туризм қўмитаси туристлар меҳмонхона, дам олиш масканларини “брон” қилиш, авиа ва темир йўл, музей, театрга чипта сотиб олиш, гид ва таржимонларни ёллаш каби хизматларни масофадан туриб олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириши лозим. Ёки Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имконини яратиши керак.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Мирзиёев томонидан мутасаддиларга жорий йил 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг