Кэррик АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди

Спорт

image

 

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг вақтинчалик бош устози Майкл Кэррик январь ойида Премьер-лиганинг энг яхши мураббийи мукофоти қўлга киритди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

“Бу ёқимли ва биз жуда яхши бошлаганимизни кўрсатади. Лекин ростини айтсам, бу фақат мен учун эмас. Менимча, бу ҳаммага тегишли: ходимлар, мураббийлар штаби, ёрдамчи персонал ва албатта, футболчилар. 

Йигитлар яхши ўйнашди. Ўзгаришлар юз берганда ҳар доим қийин бўлади, аммо уларнинг биргаликда ишлаши ва турли ўйин услубларига мослаша олгани, эҳтимол, энг қувонарлиси. Албатта, дастлабки иккита ўйин ҳиссиётлар ва ғалабага бўлган кучли иштиёқ туфайли ўтди, бироқ кейинги баҳслар ҳам мен учун қизиқарли бўлди — футболчиларнинг реакцияси ва ўйин сифати мени хурсанд қилди”, дейди Кэррик клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Майкл Каррик қўл остида “Манчестер Юнайтед” январь ойида иккита учрашув ўтказиб, “Манчестер Cити”ни 2:0, “Арсенал”ни эса 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мутахассис жорий йилнинг 13 январь куни “Қизил иблислар”нинг вақтинчалик бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.

“Манчестер Юнайтед” ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Майкл Кэррик шогирдлари кейинги учрашувни жорий йилнинг 23 февраль куни сафарда “Эвертон”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ мураббий энг яхши Кэррик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг