Қирғизистонда Президентга бўйсунувчи Тергов қўмитаси ташкил этилади
Олам
−
21 Февраль 4558 1 дақиқа
Қирғизистонда тез орада Тергов қўмитаси ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров “Кабар” давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Барча тергов ишлари унга (Тергов қўмитасига - таҳр.) ўтказилади”, деган у.
Бош прокуратура, шунингдек, Ҳарбий прокуратура мамлакатда қонунларга риоя қилинишини назорат қилишни давом эттиради.
Жапаровнинг сўзларига кўра, янги тузилма давлат раҳбарига бевосита бўйсунади ва унга ҳисобот беради. Унинг фикрича, Қирғизистонда Тергов қўмитасининг ташкил этилиши мамлакатда инсон ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров амалдорларга хорижда ҳисоб рақам очишни тақиқловчи “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни қабул қилган эди.
Live
Барчаси