Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди
Жамият
−
23 Октябрь 8523 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда бундан 70 миллион йиллар аввал яшаган деб тахмин қилинаётган динозаврнинг суяклари топилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон-24” телеканали хабар берди.
Бу кашфиёт Бердаҳ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети олимлари ҳамда Ўзбекистон Давлат геология музейи мутахассислари ҳамкорлигидаги изланишлар натижасида амалга оширилган. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, топилган суяклар улкан динозаврга тегишли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Геология давлат музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшаевнинг маълум қилишича, изланишлар ўтказилган жойда динозаврнинг умуртқа бўлаклари, оёқ суякларининг қисмлари ва бошқа суяк фрагментлари аниқланган. Унинг сўзларига кўра, топилган қолдиқлар бўр даврига тегишли бўлиб, уларнинг аниқ тури лаборатория тадқиқотлари ва халқаро экспертлар хулосасидан сўнг белгиланади.
Тадқиқотлар якунланганидан кейин динозавр суяклари Ўзбекистон Давлат геология музейига топширилади.
Live
Барчаси