Қорақалпоғистонда Газель ёниб кул бўлди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида Газель машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълим бўлишича, кеча 28 январь куни соат 21:04 да Хўжайли тумани “Боғмон” МФЙ Нукус-Хўжайли гузари йўлида ҳаракатсиз турган Газель русумли автомобилнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин жойига Хўжайли тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида BMW машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин Қорақалпоғистон Газель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг