Расман! Қозоғистон пойтахти Нурсултон деб номланади

Олам

image

Аввалроқ, Қосим-Жомарт Токаев қасамёд қабул қилгач, президент сифатидаги биринчи нутқида пойтахт Остона шаҳрини Нурсултон деб ўзгартириш таклифини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 20 март куни Қозоғистон Парламентининг палаталари қўшма йиғилишида мамлакат пойтахтига биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Парламент иккинчи ўқишда Қозоғистон пойтахти номини ўзгартириш бўйича Конституцияга ўргартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев референдум ўтказмасдан мамлакат пойтахтига Нурсултон Назарбоев номини бериш тўғрисида кўрсатма берганди. Эндиликда Остона шаҳри расман Нурсултон деб ўзгарди”, дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, эндилкда Парламент қарорини президент тасдиқлаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 март куни Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди. У Қозоғистонни 1990 йилдан бошқариб келарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев пойтахт

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг