Қозоғистонда Байден, Трамп ва Путин топилди

Бу қизиқ

image

Қозоғистонликлар орасида таниқли сиёсий арбобларнинг фамилияларини фарзандларига исм қилиб қўйганлар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон иқтисодиётини мониторинг қилиш лойиҳаси хабар берди. Ўзбекистон шимолида жойлашган қўшни Қозоғистонда 2024 йил ҳисоб-китобларига кўра, 20 миллион фуқаро истиқомат қилади. Улар орасида ноодатий исм билан аталувчи фуқаролар ҳам кам эмас. Жумладан, республикада саккиз нафар Байден, бир нафар Путин ва бир нафар Трамп истиқомат қилади. Бундан ташқари, 12 киши Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан адаш.

Шунингдек, бир қанча фуқаролар мамлакат ва шаҳар номларини шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига исм ўлароқ қайд эттирган. Демак, мамлакатда Остона исмли 24, Олмаота исмли 20, Чимкент деб аталувчи 27, Туркистон исмли 14 нафар фуқаро бор. 24 нафар киши эса Қозоғистон номини олган.

Шу йилнинг январь ойида Қозоғистонда туғилган энг кўп қизларга Мадина ва ўғил болаларга Алихон исмлари қўйилган.

Қайд этилишича, қозоғистонликларнинг аксарияти анъанавий тарзда мамлакатнинг жанубий вилоятларида – Олмаота (2,2 миллион киши), Туркистон (2,1 миллион киши) ва бошқа ҳудудларда истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Иннинг қизи билан адаш бўлганлардан исмини ўзгартириш талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Путин Байден Қосим-Жомарт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг