Қозоғистонда қизамиқдан икки бола вафот этди

Олам

image

Қозоғистонда қизамиқдан икки бола вафот этди. Бу ҳақда мамлакат бош санитар шифокори Айжан Эсмагамбетова маълум қилди.

“Остона ва Шарқий Қозоғистон вилоятида иккита ўлим қайд этилди. Булар бир ёшгача бўлган болалар, яъни эмлаш ёшига етмаган болалар. Болалардан бири муддатидан олдин туғилган, кўплаб патологиялар бўлган, кейин қизамиқ қўшилган”, дейди Айжан Эсмагамбетова.

Шунингдек, у қизамиқ билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви фақатгина Қозоғистон учун хос эмаслигини айтган. Асосий сабаб сифатида COVID-19 пандемияси даврида эмлашларнинг тўхтатилиши келтирилган.

“Ушбу даврда кўплаб эмланмаган болалар тўпланиб қолди. Қизамиқ бўйича эпидемиологик вазиятнинг асоратлари эса 2022 йилда COVID чекловлари тугаганидан кейин бошланди”, дейди мамлакат бош санитария шифокори.

25 декабрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 26 815 та қизамиқ билан касалланиш расман қайд этилган, 18-24 декабрь кунлари бир ҳафта ичида 2373 та, 24 декабрь куни эса бир кун ичида 297 та янги ҳолат аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made