Ҳозиргача Қозоғистондаги сайловда аҳолининг неча фоизи иштирок этгани маълум

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов тонгги соат 6:00 да бошланган эди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг хабарига кўра, соат 18:00 га келиб мамлакат сайловчиларининг 72,9 % номзодларга ўз овозини бериб бўлган.

Маълумот учун, Президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Тоқаев, Жамбил Ахметбеков, Дания Еспаева, Толеутай Раҳимбеков, Амиржан Косанов, Садибек Тугел ва Амангелди Таспиховлар кураш олиб бормоқда.

Шунингдек, сайловда Элбоши Нурсултон Назарбоев, мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Асқар Мамин ҳам овоз берди.
 
Сайловда 50 фоиздан кўп овоз тўплаган номзод Президент этиб сайланади.

Овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов қозоғистон нурсултон президент

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг