Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентликнинг Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

“Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермаслик сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарур.

Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралди:

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17)

Қозоғистон Бош прокуратураси: 115;

Қозоғистон полицияси: 102.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made