Қўриқлаш департаментига бошлиқ тайинланди
Жамият
−
29 Ноябрь 4195 1 дақиқа
Полковник Қобил Одилович Шодибеков Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Тайинловга қадар Шодибеков Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдумалик Абдусалимович Назиров “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди.