Карим Хон Трампнинг “қаҳрига учради”

Олам

image
Трамп нега ХЖСни жазолаяпти? north_east

Трамп нега ХЖСни жазолаяпти?

Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хон АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан тасдиқланган иқтисодий ва саёҳат бўйича санкциялар остига тушган биринчи шахс бўлди. Ушбу чора АҚШ фуқаролари ёки уларнинг иттифоқчиларига нисбатан тергов олиб бораётган ҳарбий жиноятлар трибунали нишонга олинган санкциялар доирасида жорий этилган. Бу ҳақда икки манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.

Британия фуқароси бўлган Хон кеча, 7 февраль куни Трамп томонидан бир кун аввал имзоланган фармонга илова қилинган рўйхатга киритилган. Бу ҳақда “Reuters”га АҚШ ҳукумат расмийлари томонидан хабардор қилинган ХЖСнинг юқори лавозимли расмийси ҳамда бошқа бир манба маълум қилган. Манбалар ушбу махфий масала юзасидан анонимлик шарти билан гапиришга рози бўлган.

Санкциялар маълум шахсларнинг АҚШдаги активларини музлатишни ҳамда уларнинг ўзлари ва оила аъзоларига Қўшма Штатларга ташриф буюришни тақиқлашни ўз ичига олади. Унга кўра, АҚШ Молия вазири Скотт Бессент давлат котиби Марко Рубио билан маслаҳатлашган ҳолда 60 кун ичида санкцияга тушиши керак бўлган шахсларнинг рўйхатини тақдим этиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Халқаро жиноий судни АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари, биринчи навбатда, Исроилни ноқонуний нишонга олганликда айблаб, унга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатда айтилишича, америкаликлар ёки уларнинг иттифоқчилари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига қарши терговда иштирок этган шахсларга нисбатан молиявий ва виза санкциялари қўлланилади.

Трампнинг бу ҳаракати ўтган ҳафта Сенатдаги демократлар республикачиларнинг Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Исроил собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш ордерларига норозилик сифатида Халқаро жиноий судга санкция қўллашга уринишини блоклагани ортидан бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп санкция Халқаро жиноят суди Карим Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг