Кечки таомни душманга бериш керакми? Диетолог тўғри овқатланиш сирини айтди

Саломатлик

image

Кечки овқатни муайян вақтда истеъмол қилиш қоматнинг ихчамлиги, иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашга ва иш кунидан кейин қувватни тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда диетолог Ирина Писарева тегишли тавсиялар берди. 

Мутахассиснинг фикрича, овқат ҳазм қилиш жараёни дам олишга халақит бермаслиги учун кечки овқатни ўз вақтида истеъмол қилиш жуда муҳим.

"Кечки овқатланиш учун оптимал вақт соат 18 дан 19 гача. Ҳеч бўлмаганда ухлашдан 2-3 соат олдин тановул қилиш керак. Чунки овқат ҳазм бўлиши учун вақт керак", дейди мутахассис.

Шу билан бирга, кечки рацион енгил бўлиши керак. Писареванинг сўзларига кўра, тез ҳазм бўладиган, таркибида оқсил мавжуд бўлган таомлар кечки овқатга мос келади. Жумладан, балиқ, товуқ, курка, тухум ёки творог ва йогурт сингари сут маҳсулотлари жуда фойдалидир.

Шунга қарамай, кечки менюдан углеводларни чиқариб ташлаш тавсия қилинади.

"Асосий таомга гарнир сифатида сабзавотлардан фойдаланиш, уларни хом ёки грилда пиширган ҳолда истеъмол қилиш мумкин", дейди мутахассис. 

Писарева таомларни кўкатлар ва зираворлар билан бойитишни маслаҳат берган ва салат барги, шивит, петрушка, райҳон кабиларни бунга мисол қилиб келтирган.

Қиш кунларида рациондаги зираворлар айниқса муҳимдир. Улар нафақат таомнинг таъмини яхшилайди, балки иммунитет тизимини ҳам мустаҳкамлайди. Буларга қалампир, занжабил, куркума ёки розмарин ҳам киради.

Бундан ташқари, эксперт кечки рационга уйда тузланган карам, кимчиларни ҳам қўшишни тавсия қилган. Қатиқ билан салат ҳам яхши наф беради. Порция ҳажми эса 250-300 граммдан ошмаслиги керак, шундан 100-150 грамм сабзавотларга, қолганлари эса оқсилга тўғри келади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тўғри овқатланиш Ирина Писарева Диетолог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг