Хоккей бўйича Олимпиада ўйинлари хавф остида қолмоқда
Спорт
−
12:38 488 1 дақиқа
Швейцария аёллар хоккей терма жамоаси ўйинчиларидан бирида норовирус тести ижобий чиққач, спортчи изоляцияга олинди. Бу ҳақда Швейцария хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 6 февраль куни Швейцария терма жамоаси турнирдаги илк учрашувини ўтказиб, Чехияни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйиндан сўнг жамоа очилиш маросимида иштирок этмади.
“У 6 февраль куни эрталабдан буён аломатсиз. Эҳтиёт чораси сифатида, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, жамоа изоляцияга олинди. Ҳозирча бошқа бирор швейцариялик спортчида аломатлар кузатилмади”, дейилади расмий баёнотда.
Швейцария терма жамоасининг навбатдаги ўйини бугун, 7 февраль куни Канадага қарши ўтказилиши режалаштирилган, бироқ учрашув бекор қилиниши эҳтимоли ҳам бор.
Таъкидланишича, швейцариялик хоккейчилар норовирус билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Бир неча кун аввал Финляндия аёллар терма жамоасида ҳам инфекция аниқланганди ва уларнинг турнирдаги дастлабки ўйини (Канадага қарши) спортчилар изоляцияси сабаб бир ҳафтага қолдирилган.
Live
Барчаси