Кўчмас мулкни баҳолаш марказига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Муҳиддин Шамсиддин ўғли Холмуродов бугун, 16 май куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Холбоев Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кадастр агентлиги Кўчмас мулк Муҳиддин Холмуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг